Бу қизиқ

13 февраль — «Бутунжаҳон радио куни»

Фан-техника ривожланиб, технологик кашфиётлар имконияти янада кенгайиб бораётган ҳозирги даврда радио инсоният кундалик ҳаётининг бир қисмига айланган. Радио тингловчини янгиликларидан хабардор қилиш, керакли маълумотларни етказиш орқали дунёнинг кўп сонли аҳолисини бир доира атрофида бирлаштиради.

Радио энг осон, энг арзон ва энг тезкор ОАВ сифатида кўрилади.

Бундан қарийб бир аср аввал кашф этилган радио алоқа воситаси йиллар давомида янада такомиллашиб борди.

Радионинг инсоният ҳаётидаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда, 1946 йил 13 февраль – «БМТ радиоси» ташкил этилган кун муносабати билан 2011 йил ЮНЕСКО Бош конференцияси томонидан 13 февраль – Бутунжаҳон радио куни, деб эълон қилинган.

Муҳим ахборот воситаси сифатида радио бугунги кунда нафақат ахборот тарқатиш, балки маънавий-маърифий, кўнгилочар, омма фикрини шакллантириш каби вазифаларни бажариб келмоқда.

Ҳар йили «Бутунжаҳон радио куни» муносабати билан дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида 500 га яқин тадбир ташкил этилади. Бу эса ўз навбатида ушбу кунни халқаро миқёсда кенг нишонланадиган саналар қаторидан жой олишга замин яратмоқда.

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button