Бу қизиқ

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси Абдираимов Тулкин “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланди

Йил якунига кўра, фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатиб   юқори рейтинг кўрсатгичлари эга бўлган судьяларга “Ибратли судья” мукофотини топшириш яхши анънага айланган.

 2024 йил якунига кўра, Судьялар олий кенгаши қарори билан 18 нафар судья шундай эътирофга лойиқ деб топилди.

Маълумки,  Давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек одил судловни амалга оширишдаги намунали фаолият кўрсатаётган судьяларни рағбатлантиришни йўлга қўйиш мақсадида «Ибратли судья» мукофоти таъсис этиш белгиланган эди.

Мазкур фармон ижроси доирасида  судьялар фаолияти самарадорлигини очиқ ва шаффоф баҳолаш бўйича миллий электрон рейтинг баҳолаш дастури ишга туширилди. Ушбу электрон тизим инсон омилини кескин чеклаш баробарида судьялар фаолиятини очиқ, шаффоф ва энг муҳими — холис баҳолаш имкониятини яратди.

2022 йилдан бошлаб юқори рейтинг кўрсатгичларига эга судьялар  “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаб келинмоқда.

2024 йил якунига кўра,  Судьялар олий кенгаши қарори билан  18 нафар судья ушбу мукофотига лойиқ деб топилди.  Бундай эътирофга сазовор бўлганлар орасида Олий суд судьясидан то туман суди судьяларигача бор.

Бугун мукофотлар ўз эгаларига, шунингдек, яна бир гуруҳи фаол судьяларнинг ота-оналарига Судьялар олий кенгаши ташаккурномаси топширилди.

2024 йил кунига кўра, “Ибратли судья” мукофоти билан жиноят ишлари бўйича  Шўрчи туман судининг раиси Абдираимов Тулкин Мамараимович ҳам тақдирланган.

Маълумот учун: бугунга келиб, “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланган жами судьялар 68 нафарга етди.

Related Articles

Back to top button