Hodisalar

ИЗҒИРИНДАГИ “АЛИФБЕ БАЙРАМИ”…

Кўп йиллардан бери биринчи синф ўқувчилари ўқув йилининг иккинчи чораги сўнгида “Алифбе байрами” ёки “Саводхонлик байрами” ўтказилиши одат тусига кирган. Бу байрам қишнинг совуқ кунларига тўғри келганлиги сабабли мактабнинг иситилган хоналарида ёки спорт залларида ўтказилар эди.

Аммо Шўрчи тумани “Шакаркўл” маҳалласидаги 32-мактабда бу анъана бузилиб 2024 йил 24 декабр куни соат 11:30 лардан соат 14:00 гача тўғридан тўғри мактаб ҳовлисида, яъни ҳаво ҳарорати 4 даража илиқ пайти ўтказилди. 4 даража илиқ дегани салкам музлаш даражасига яқин даража эканлигини ҳамма билади.

Биринчи синф ўқувчилари бош яланг, енгилгина кийимда туришибди. Аммо тадбирнинг бошқа қатнашчилари ва устозлар қалин кийинишган.

Мактаб директори ҳам қишки кийимда байрам қатнашчиларини табрикламоқда.

Байрам сабабчилари биринчи синф ўқувчилари эса енгилгина кийимда қалтираб туришибди. Наҳотки тадбирни ўтказиш учун мактабнинг биронта хонаси бўлмаса, агар тадбир ўтказиш учун иситилган хона бўлмаса мактаб ҳовлисида ўтказиш шартмиди?…

Ушбу ҳолатга таълим соҳаси раҳбарларидан муносабат билдиришини сўраймиз.

М.Норматова    Шўрчи тумани

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button