Ошиб бораётган жиноятлар хусусида
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, Жиноят кодексида ўғирлик жинояти учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.
Бироқ, ўзганинг мулкини ўғирлик йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам орамизда учрамоқда.
Хусусан, Б.Т хавфли рецидивист бўлган ҳолда ўғирлик қилиш мақсадида, ўзига илгаридан таниш бўлган Шўрчи туманида яшовчи МЮ билан бир гуруҳга бирлашиб, у билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2023 йил 25 октябрь куни соат 11-30 ларда Шўрчи тумани “Хайрабод” маҳалласи ҳудудидаги Шўрчи тумани “Кўклам” маҳалласида яшовчи фуқаро ЭКга тегишли бўлган автомобиль ювиш шохобчаси сифатида жиҳозланган бинони орқасидаги омборхонанинг ёнига келиб, ушбу бинонинг атрофида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, омборхонанинг орқа эшигини бузиб очишиб, бино ичкарисига ғайриқонуний равишда киришиб, нархи 600.000 сўмлик “Wifi” номли ускуна ҳамда нархи 1.200.000 сўмлик автомашиналар салонига тутун чиқарувчи мосламасини кейинчалик сотиш мақсадида яширин равишда ўғирлаб олишиб, хавфли рецидив ўғирлик жиноятини содир этишга суиқасд қилган.
Кассация инстанциясининг ажрими билан ўзгартирилган суд ҳукмига кўра, МЮга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан 3 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси, Б.Тга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 60,61-моддаси тартибида узил-кесил 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича
судьяси М.Маликов