Hodisalar

Фирибгарлик учун жазо муқаррар

                                                         (суд очерки)

Маълумки, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жиноят ҳисобланади.

Масалан, фуқаро Т.Н ҳарбий ҳисоб бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб, автомашина бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тест имтиҳонларидан ўтказиш ваколати бўлмаса-да 2023 йил март ойида ўзига таниш бўлмаган фуқаро Ж.Рга “В” ва “С” тоифадаги автомашиналарни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тест имтиҳонлардан иштирок эттирмасдан 200 АҚШ доллари пулларга ўтказиб беришини ваъда қилиб, ундан фирибгарлик йўли билан 200 АҚШ долларини талаб қилиб, 2023 йилда 27 март куни Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг ҳудудий бўлими ва ДХХ ҳудудий туман бўлими ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир жараёнида фирибгарлик йўли билан 100 АҚШ доллари ва 1.140.000 сўм олган вақтида ушланган.

Апелляция инстанциясининг ажрими билан ўзгартирилган суд ҳукми билан фуқаро Т.Нга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб, 1 йил муддатга давлат улуши мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 3 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button