КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ҲУҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИНГ АҲАМИЯТИ
Коррупция жамиятнинг иқтисодий ва бошқа негизларига жуда катта зарар етказиши сабабли мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2017 йил 3 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ҳам бунга яққол мисол бўлди.
Ушбу қонуннинг 3-боби “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” деб номланганлигининг ўзи коррупцияга қарши курашишда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг аҳамияти қанчалик муҳим эканини билдиради.
Жумладан, Қонуннинг 16-моддасида, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриши, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириши, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиши, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш йўли билан зарур чора-тадбирлар кўриши белгилаб қўйилган.
Қонуннинг 17-моддасига кўра, Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз мансабдор шахсларининг ҳамда бошқа ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради.
Қонуннинг 18-моддасига кўра, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади.Давлат таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини инобатга олган ҳолда таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбияга, мутахассисларни касбий тайёрлашнинг сифатини оширишга, таълим дастурларини доимий равишда такомиллаштириб боришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади.
Хулоса шуки, коррупцияга қарши курашишда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг аҳамияти жуда муҳим ҳисобланади.
Сурхондарё вилоят суди жиноят
ишлари бўйича судьяси М.Маликов