ТАДБИР ДОИРАСИДА …
Ҳозирги глобаллашув шароитида дунёда кучайиб бораётган турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш, “оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан ёшларни ҳимоя қилиш масалалари тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар онгини ёт ғоялар таъсиридан асраш, ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, диний экстремизм ва терроризм иллатларининг олдини олишга кўмаклашиш ҳамда ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш лозим.
Бугун Шўрчи туманидаги Навоий инновациялар университетида бўлиб ўтган тадбир ҳам худди шу масалаларни қамраб олди.
Ушбу тадбирда Университетнинг профессор ўқитувчилари ҳамда 200 нафардан ортиқ талабалар иштирок этишди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбирлари билан айтганда ўз боламизни ўзимиз асрамоғимиз лозимлигини бугун ҳаётнинг ўзи яна бир бор кўрсатиб бермоқда.