Маданият

ПРЕЗИДЕНТ “ХАЛҚ ҚАБУЛХОНА”СИГА МУРОЖААТ ЭТУВЧИЛАРНИНГ СОНИ НЕГА КАМАЙИБ КЕТДИ?

Олтинсой туманида яшовчи Отабой ака билан Тошкентдаги Президент “Халқ қабулхона”сига 2017 йил 29 март куни эрталаб соат 09:00 да бориб 191-навбатда кириш учун рўйхатга ёзилдик. Ўша куни қабулхонага кириш учун бир неча юзлаб одам борган экан. Ички ишлар ходимлари тартибни  сақлаб навбат билан қабулга киритишди. Биз ҳам соат 15:00 ларда қабулга кирдик, лекин муаммомиз ҳал бўлмади. Отабой аканинг аризаси ҳам, менинг аризам ҳам Сурхондарёга юборилган экан. Мурожаатни ўрганувчи кишилар: “Мурожаатни ўрганиш бизга топширилган, илтимос эътирозим йўқ деб ёзиб беринглар, бўлмаса ишдан бўшатишади” деб мўлтираб тушунтириш хати ёздириб олишди. Ундан сўнг иш судда ҳал бўлди.

3 йилдан сўнг Отабой ака вафот этди. Ака жуда ғайратли ва талабчан эди. Ноҳақликка чидай олмас эди. Аллоҳ жойини жаннатда қилсин.

2024 йил 4 декабр куни соат 14:00 да яна бир иш билан “Халқ қабулхона”сига бордим. “Халқ қабулхона”си янги ҳашаматли бинога кўчибди. Қабулга Тошкент вилояти Оққўрғон туманидан иккита аёл бор экан. Сўнг яна 4-5 киши киришди. Бошқа одам йўқ. Ҳашаматли бино ҳувиллаб турибди. Қабул қилувчилар қабулга келганларга “ваколати йўқлиги, мурожаатни тартиби бўйича тегишли ташкилотларга юборишини” тушунтириш билан чекланяпти.

Жойлардаги “Халқ қабулхона”ларида ҳам мурожаат билан келганлар кўринмайди.

“Халқ қабулхона”си ҳовлисидаги ўриндиқда дам олиб ўтириб, менда бир савол пайдо бўлди: ўтган етти йил давомида фуқароларнинг “Халқ қабулхона”сига ташрифи бир неча бараварга камайиб кетганлигининг сабаби мурожаат қилувчиларнинг муаммоси ҳал бўлиб кетганиданми ёки халқнинг “Халқ қабулхона”сига ишончи қолмаганиданми?

Сиз қандай фикрдасиз?…

Н.Шарипов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button