Бу қизиқ

Маъмурий судларга мурожаат қилиш тартиби ва судлар фаолиятига доир қонунчилик

Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли.

Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, судга прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар мурожаат қилишга ҳақли.

 Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.

Судга мурожаат қилиш:

фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишлар бўйича, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза (шикоят) ва илтимоснома шаклида;

апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанциялари судларига мурожаат этилганда, шунингдек ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда шикоят (протест) шаклида амалга оширилади.

 Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.

Маъмурий ишлар бўйича одил судлов ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича фақат суд томонидан амалга оширилади.

Маъмурий ишлар бўйича одил судлов фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан, юридик шахсларнинг эса мулкчилик шаклидан, жойлашган еридан, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.

Судга шахсан топширилган, электрон почта манзиллари орқали ҳамда почта алоқа хизматлари орқали келган ҳужжатлар ва мурожаатлар
суд девонхонаси орқали қабул қилинади ва рўйхатга олинади.

Шахсан топширилган ҳужжат ва мурожаатлар иш куни давомида қабул қилинади.

Иш вақтидан ташқари вақтларда ва дам олиш кунлари ҳужжат ва мурожаатлар қабул қилинмайди, кўриб чиқиш муддатини кечиктириб бўлмайдиган ишлар бундан мустасно.

Ҳужжат ва мурожаатларни қабул қилишда барча ҳужжатларнинг асли ва нусхаси иловада кўрсатилган ҳужжатлар сони ва номи бўйича текширилади.

Судга мурожаат қилувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжат ва мурожаатларнинг иловасидаги ҳужжатлар кўрсатилган сонидан кўплиги ёки камлиги, асл нусхаси деб кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхасини тақдим этиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, масъул суд ходими томонидан улардаги камчиликларни бартараф этиш учун мурожаат қилувчиларга қайтарилади. Тегишли камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг ҳужжат ва мурожаатлар қабул қилинади.

Термиз туманлараро маъмурий

суди судьяси        Ш.Н.Нуриддинов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button