Бу қизиқ

БИЛИМ , МАЛАКА ВА КЎНИКМАЛАР ОШИРИЛДИ

Бугун қишлоқ хўжалиги тармоқларининг малакали мутахассисларга бўлган талаби кун сайин ортмоқда. Жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш кун тартибидаги асосий масалалардан бир саналади. Айниқса, бу борада  қишлоқ хўжалигида хусусий сектор билан ишлашни кенг жалб этган ҳолда билим, малака ва кўникмаларнинг самарали алмашинуви ҳамда узатилишини таъминлайдиган миллий ахборот ва маслаҳат хизматлари тармоғини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этаётир.

Шу мақсадда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимида фаолият юритаётган карантин инспекторлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди.Ушбу малака ошириш курсида 200 дан ортиқ тизим инспекторларига “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари тушунтирилди.

Унда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги директори  Иброҳим Кенжабаевич Эргашев иштирок этиб, тизимида фаолият юритаётган инспекторларга мавсумий тадбирларни олиб бориш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга йўналтириш,қонунчиликдаги соҳага оид янгилик ва ўзгартишлар ҳақида маъруза қилдилар.  Раҳбаримиз билан учрашув чоғида  инспекторлар ҳам ўз фикр мулоҳазалари, жойларда амалга ошираётган ишлари, бу борадаги  бурч ва ваазифалари ҳақида тўхталиб ўтишди.

Ўқув курси  давомида  ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа турдаги зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини ва қоидаларни бузганлиги юзасидан маъмурий ишларни юритиш тартиби кўриб чиқилаётганлиги, қишлоқ хўжалиги махсулотлари сақлаш даврида (омборхоналарда) учрайдиган зараркунандалар ва уларга қарши кураш мавзулари ўрганилди.  Агентликнинг мутлақо янги «Дала назорати» ҳамда «Башорат» электрон платформаларининг тақдимоти барча карантин инспекторларнинг билимларини ошишига хизмат қилди.

Бугунги кунда инсоннинг ўз касбий салоҳиятига тўғри баҳо бера олиши жуда муҳим. Ушбу малака ошириш таълими  кейинги меҳнат фаолиятимиз учун зарур қўлланма бўлди, дея бемалол айта оламиз. Зеро, ҳар бир ходим ўз устида ишлаши, билими ошириб бориши зарур. Айниқса, биз каби соҳа мутахассисларига “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом бўйича кенг қамровли тушунчалар берилди. Таъкидландики, профилактика тадбири назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектларига амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартиришларни тушунтириш, уларнинг талаблари бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар, шунингдек, тадбиркорлик субъектининг фаолият хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унга солиқ, божхона ва бошқа тўловлар юзасидан берилган имтиёзлар ва преференциялар ҳақида тушунтиришлар бериш мақсадида ўтказилади.Хулоса қилиб айтганда  бу ерда олган билимларимизни янада мустаҳкамлаймиз ва амалиётда қўллаймиз.

Абдулатиф Менглиев

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасинингички фитосанитар назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи

Бахтиёр Тошбоев 

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг  зарарли организмларни прогнозлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича бош мутахассиси

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button