Бу қизиқ

Пропан нархи 14 фоизга арзонлаган, АИ 80 бензини нархи ҳам пасайиши мумкин

8 ноябрь куни биржа савдоларида суюлтирилган газ(пропан) нархи ноябрь ойи бошига нисбатан 14 фоизга пасайиб, бир тоннаси учун 8 724 минг сўмни ташкил этди  (бир литр учун ўртача 5 520 сўм).

Бу биржада суюлтирилган газ нархи сентябрь ойида қайд этилган ўртача нарх (бир тоннаси учун 8 800 минг сўм)дан ҳам паст даражага тушганлигини англатади.

Биржага қўйилаётган суюлтирилган газ ҳажми ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, октябрда биржа савдоларига бир кунда ўртача 1 500 тонна суюлтирилган газ қўйилган бўлса, ноябрь ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 2 000 тоннагача етмоқда.

Шунингдек, биржага қўйилаётган АИ-80 автомобиль бензин ҳажми ортиши кутилмоқда.

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button