Маданият

Ошиб бораётган жиноятлар хусусида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида, “Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас” деб белгиланган.

Сўнгги вақтларда, арзимаган келишмовчиликлар оқибатида оила аъзоларининг баданига оғир шикаст етказиш жиноятлари камаймаяпти.

Хусусан, Шўрчи туманида яшовчи муқаддам судланган фуқаро Тошмурод (исми ўзгартирилган) 2023 йил 20 май куни ўзининг яшаш уйида турмуш ўртоғи Ойдин (исми ўзгартирилган) билан ўзаро тортишиб қолиб, жаҳл устида оёғи билан унинг қорин соҳасига тепиб, унга ҳаёти учун оғир тан жароҳати етказгани натижасида у касалхонада вафот этган.

Суд ҳукми билан Тошмуродга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси 8-қисми “г” банди билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узил-кесил 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида мазкур иш кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button