ЎзбекистонРеспубликасининг 02.09.2019 йилдаги хотин-қизларларни тазйиқ ва зўравонликдан химоя қилиш тўғрисидаги 561-сонли Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 02.09.2019 йилдаги хотин- қизларларни тазйиқ ва зўравонликдан химоя қилиш тўғрисидаги 561- сонли қонунининг 17-моддасида, Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчини ижтимоий ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмлари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганга кўрсатиладиган ёрдам турлари ва хизматлар тўғрисидаги Ахборот билан таништиради.
Зарур бўлган тақдирда ваколатли органлар ва ташкилотлар содир этилган тазйиқ ва зўравонлик факти муносабати билан ариза беришда амалий ёрдам кўрсатади.
Жазони ижро этиш муассасалари тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганга унга нисбатан зўравонлик содир этган шахс жазони ижро этиш жойидан озод этилганлиги, озодликдан маҳрум қилиш жойидан ташқарига қисқа муддатга чиқарилганлиги ёки қочиб кетганлиги ҳақида зудлик билан хабар беради.
18-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ҳамда чора- тадбирлари, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тўғрисида ахборот олишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган, бепул телефон линияси тармоғи (ишонч телефони) ишлаб туришини таъминлайди.
Телефон линияситармоғимахфийликка риоя этган ҳолда фаолият кўрсатади. Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.
18-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ҳамда чора- тадбирлари, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тўғрисида ахборот олишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган, бепул телефон линияси тармоғи (ишонч телефони) ишлаб туришини таъминлайди.
Телефон линияси тармоғи махфийликка риоя этган ҳолда фаолият кўрсатади. Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно деб кўрсатилган.
Термиз туманлараро маъмурий
суди судья ёрдамчиси М.Жумаев