Маданият

ОТАДАН ВОЯГА ЕТМАГАН ФАРЗАНДИ УЧУН АЛИМЕНТ УНДИРИШ ҲАҚИДАГИ МАСАЛА СУД ТОМОНИДАН КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 77-моддаси 1-қисмида, “Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.” деб белгиланган.

Даъвогар Фозилова Зарина (фамлияси ва исми ўзгартилган) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, суддан жавобгар Амиров Отабеккадан (фамлияси ва исми ўзгартилган) икки нафар фарзандининг таъминоти учун фарзанди вояга етгунига қадар алимент ундириб беришни сўраган.

Тарафларнинг ўртасида икки нафар 2021 йил ва 2023 йилда туғилган вояга етмаган фарзандлари бор.

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 97-моддасида, вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 99-моддаси биринчи қисмига кўра, агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳаққи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Тарафлар вояга етмаган фарзадининг таъминоти ҳақида ўзаро келишувга эриша олмаган.

Суд томонидан даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириб, Фозилова Заринанинг фойдасига 2021 йилда туғилган Алишер ва 2023 йилда туғилган  Мадинанинг моддий таъминоти учун Амиров Отабекдан унинг барча иш ҳақи ва даромадларининг 1/3 қисми миқдорида ҳар ойда алимент ундириш белгиланди.

МАНСУР АБДУРАХМАНОВ,

Сурхондарё вилоят суди судьяси

 

Related Articles

Back to top button