Hodisalar

Тошкент вилоятида адолатсиз қарор чиқарган судья 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Фото: “Дарё” / Муроджон Амиров 

Тошкент вилоятидаги Нурафшон туманлараро маъмурий суди судьяси А.А. адолатсиз қарор чиқаргани учун судланиб, озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақида «Дарё» нашри хабар берди.

Суд ҳужжатида келтирилишича, 50 ёшли А.А. Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаб, оммавий-ҳуқуқий низолар билан боғлиқ ишларни кўриш вақтида ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган. У 2021—2022 йилларда 27 та ҳолатда Ер кодекси, президент ва ҳукуматнинг тегишли фармон ва қарорлари талабларига зид равишда ҳокимлик ҳамда кадастр идораларининг ер (бино-иншоотлар) билан боғлиқ қарорларини ҳақиқий эмас деб топиб, улар зиммасига мажбуриятлар юклаш ҳақида адолатсиз ҳал қилув қарорлари қабул қилган.

А.А. томонидан қабул қилинган ушбу 27 та ҳал қилув қарорининг барчаси Тошкент вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси қарорлари билан бекор қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2024 йил 4 июлдаги ҳукми билан А.А. Жиноят кодексининг 231-моддаси 1-қисми (олдиндан била туриб, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш) билан айбли деб топилган. Унга 2 йил суд идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони манзил колонияларида ўташ белгиланган.

Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаровнинг “Дарё”га маълум қилишича, ушбу судья (унга нисбатан жиноят иши қўзғатилишидан аввал) Судьялар олий кенгаши қарори билан одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан аввал тугатилган.

Related Articles

Back to top button