Жаҳон

Халқаро ташкилотларнинг жиноятчиликка қарши курашдаги роли

Давлатларнинг жиноятчиликка қарши курашдаги ҳамкорлигини мувофиқлаштириш бир қатор халқаро ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ. Зеро, бу ташкилотларнинг вазифаларидан бири ижтимоий ва гума­нитар характердаги халқаро муаммоларни ҳал этишдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотида — Бош Ассамблея сессияларида Иқтисодий ва Ижтимоий кенгаш фаолияти доирасида ва бошқа шаклларда халқаро хавф туғдирувчи жиноятларнинг олдини олиш ва уларни тўхтатиб қўйишнинг турли жиҳатлари қараб чиқилади. БМТ ҳомийлигида халқаро характердаги жиноятлар тўғрисидаги бир қатор халқаро Конвенциялар ишлаб чиқилди. БМТ Бош Ассамблеяси сессияларида ҳаво кемаларини эгаллаш, халқаро террорчилик ёлланганлар ва шунга ўхшашлар билан кураш чораларини марказлаштиришга тааллуқли тавсияномалар бир неча бор қабул қилинди.

БМТнинг роли айрим Конвенцияларда алоҳида таъкидланади. Чунончи, Гиёванд воситалар тўғрисидаги ягона Конвенция преамбуласида Бирлашган Миллатлар «Ташкилотининг гиёвандлик устидан назорат соҳасидаги ҳуқуқий доираси эътироф этилади. Мазкур Конвенция гиёвандлар устидан назорат бўйича халқаро қўмитанинг БМТ ёрдамчи органларидан бири сифатида ҳуқуқий мақомини белгилаб беради.

Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш раҳбарлиги остида 15 экспертдан ташкил топган жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш Қўмитаси иш олиб боради. БМТ ҳомийлигида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича халқаро конгресслар вақти-вақти билан ўтказиб турилади.

Давлатларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиришда жиноий полициянинг халқаро ташкилоти (ИНТЕРПОЛ) муайян роль ўйнайди. Бу ташкилотга 120 га яқин мамлакатнинт миллий полиция муассасаси вакил қилинган. Ўзбекистон Республикаси ҳам мазкур ташкилот аъзоси ҳисобланади. ИНТЕРПОЛ Низоми жиноятчиликка қарши кураш олиб боришда миллий полиция органларининг ўзаро ҳамкорлигини кўзда тутади, сиёсий ва диний характердаги аралашув эса назарда тутилмайди ИНТЕРПОЛнинг Париждаги штабквартирасида минглаб жиноятчиларнинг суратлари ва дактирологик карталарини ўз ичига олган картотека юргизилади, бунда асосан гиёвандлар билан қонунга қарши операцияларни амалга ошириш, қалбаки пул ясаш, ҳаво кемаларини ўғирлаб кетиш, гаровга олиш сингари алоҳида хавфли жиноятларнинг тарифлари ёзиб борилади. Интерполнинг ташкилий тизими қуйидагича: Бош Ассамблея, у сайлайдиган президент ва ижроия қўмитаси, шунингдек Бош Котиб раҳбарлигида доимий ҳаракатда булувчи котибият.

Кўпчилик давлатларнинг жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқий, ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича ҳамкорлигининг асосий шакли, муттасил ўтказиб туриладиган ҳуқуқ-тартибот органлари — олий судлар, прокуратуралар, ички ишлар вазирликлари ва бошқа идоралар  раҳбарларининг кенгашларидан иборат.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг девонхона мудири                           З.Абдимуратов

Related Articles

Back to top button