Маданият

“АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНМАСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА” ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш соҳасида самарали назорат тизимини жорий этиш, уларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, бизнесни юритиш учун соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси тугатилиш.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида юридик шахс мақомига эга бўлган Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этииш.

Бунда Инспекция бошқарув ходимларининг чекланган сони 30 нафар этиб белгиланади ҳамда ушбу штат бирликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан сақланадиган штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.

Инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳамда ушбу жараёнлар устидан назоратини таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсатини юритишда иштирок этиш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган комплекс дастурларни амалга ошириш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш;

давлат стандартлари ва қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларга риоя этилиши устидан назорат қилиш бўйича ишларни тегишли ваколатли органлар билан биргаликда ташкил қилиш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг улгуржи савдоси соҳасида лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига риоя этилишини текшириш ва мониторинг қилиш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг айланмаси ҳажмларини мониторинг ва назорат қилиш бўйича замонавий ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш ва айланмасининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш, бунга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида ваколатли органлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркаларини ишлаб чиқишда қатнашиш ҳамда уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймасликка қаратилган профилактика ва тушунтириш ишларини олиб бориш.

2025 йил 1 январга қадар ишлаб чиқариш қувватларидан ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш ҳамда истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари қолдиқлари устидан назоратни амалга ошириш мақсадида истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини (бундан табиий ва кўпикланадиган винолар, пиво ва пиво ичимликлари мустасно) ишлаб чиқарувчи ҳар бир корхонага Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари бириктирилишини таъкидлаб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг судьяси                                               Ш.Қодиров

Related Articles

Back to top button