Бу қизиқ

Дастлабки партиялар ва уларнинг ғоявий ҳаракатлари

Келинг, суҳбатимизни бошлашдан аввал ҳаётимизда кўп иштиладиган “партия” сўзининг маъносини аниқлайлик. Партия-лотинча pars, partis сўзидан олинган бўлиб, ғоявий жиҳатдан маслакдош, манфаатлари муштарак бўлган кишилар гуруҳидан иборат, муайян ижтимоий гуруҳ ёки қатламларнинг манфаатларини ифодаловчи ва ҳимоя қилувчи сиёсий ташкилот. Бу сўз бундан бошқа ҳам бир нечта маънони англатади.

Сиёсий партиялар-ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифодаловчи, уларнинг энг фаол вакилларини бирлаштирувчи сиёсий ташкилотлардир.

Дастлабки Сиёсий партиялар 17—18-асрлар инқилоблари даврида пайдо бўла бошлаган бўлсада, Сиёсий партияларга ўхшаш жамоа, ташкилотлар қадимдан мавжуд эди. Aфина гетериялари, Рим оптимат ва популярлари антик даврда сиёсий партиялар вазифасини бажарган. Сиёсий партияларнинг универсал шакли асосан, қариндошлик алоқалари билан боғланган кишилар гуруҳи ва махфий ташкилотлар бўлган (Ёрклар ва Ланкастерлар — ўрта асрлар Aнглиясида; Aли тарафдорлари — ўрта асрларда Aрабистонда). Осиё давлатларида ҳозирги кунда ҳам қариндошлик ва юртдошлик тамойилларининг сиёсий партияларнинг шаклланиши ва фаолият кўрсатишида аҳамияти катта.

Бироқ, тарихий партиялар замонавий партиялардан анча фарқ қилади ва замонавий партиялар тарихи 17-аср охири ва 18-аср бошида вужудга келган ҳамда баъзи олимларнинг айтишига қараганда, бу Буюк Британиянинг 1679-1681 йилги истисно инқирози ва 1688-йилги улуғвор инқилоблардан кейин пайдо бўлгани айтишади. Торилар фракцияси, яъни икки сиёсий партияларнинг аъзолари бўлиб, улар  парламентда кетма-кет фаолият олиб борадиган эркин ташкил этилган сиёсий фракция бўлиб улар кучли монархияни қўллаб-қувватлаган улар 1679-йилда тарихда биринчи замонавий сиёсий партия этиб қайд этилган.

Замонавий сиёсий партиялар давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият бошқарувида ўз вакилларини иштирокини таъминлаш учун курашадилар.

Сиёсий партияларнинг олий органи ва тармоқланган бошланғич ташкилотлари мавжуд бўлиб, ўз ғояларига эришиш учун дастурлар бўйича ҳаракат қиладилар, ҳамда аҳоли турли қатламларини жалб қилиш учун тарғибот-ташвиқот фаолиятини амалга оширадилар.

Марказий Осиёда илк сиёсий партиялардан 19-асрнинг охири ва 20-асрнинг бошларида фаолият юритган “Миллий иттиҳод”, “Ёш бухороликлар”, “Ёш хиваликлар” партияларини мисол келтириш мумкин.

Рустам ШАПСАНОВ

ЎзДЖТУ Халқаро Журналистика факултети

Related Articles

Back to top button