Бугун “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ташкил этилган кун
2019 йил 30 май (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи (1933 й.) негизида “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ташкил этилди.
3 қаватли ушбу музей экспозицияси “Табиат”, “Археология ва тарих”, “Тасвирий санъат”, “Мустақиллик даври” ҳамда “Этнография” сингари 5 та бўлимдан иборат. Унинг фондида 16 йўналишда 61 мингдан зиёд экспонат мавжуд бўлиб, шундан, 3 мингдан ортиқ экспонат ноёб ашё ва коллекциялар сирасига киради.
Термиз туманидаги “Зурмала минораси” ва “Эски Термиз”, Шеробод туманидаги “Зараутсой”, Жарқўрғон туманидаги “Жарқўрғон минораси”, Шўрчи туманидаги “Далварзинтепа”, Музработ туманидаги “Кампиртепа” маданий мерос объектлари музей тасарруфига ўтказилган.