Hodisalar

Жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилди

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан Жиноят кодексининг 266-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган нексия ҳайдовчиси фуқаро Қ.Б.га нисбатан бўлган жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилди.

Жорий йилнинг февраль ойида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги ва эътиборсизлиги билан ўзининг бошқарувида бўлган автомашинасини бепарволик қилиб йўл четида кетаётган пиёда вояга етмаган Ў.М. ни уриб юбориб йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.

Ушбу йўл тарнспорт ҳодисасини содир этган Қ.Бга нисбатан жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида жиноят иши кўриб чиқилди.

Судланувчи 2024 йил 27 февраль куни соат 12:30да ўзининг бошқарувида бўлган Нексия русумли автомашинасини тегишли хужжатлар билан Шўрчи тумани “Бунёдкор” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи ички автомобиль йўлида “Ободон” маҳалласидан Шўрчи туман маркази томон бошқариб келиб амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг бир неча бандларида назарда тутилган қоидаларига амал қилмасдан, ўзининг йўналишига нисбатан қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига ўтиб, ўзининг ҳаракатланиш йўналишига нисбатан бир йўналишда олдинда автомобиль йўлининг ўнг четки соҳасида ҳаракатланиб кетаётган пиёда вояга етмаган Ў.Мни урибюборган.

Натижада пиёда вояга етмаган Ў.М. оғир тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бўлимига олиб келинган.

Судланувчи Қ.Б суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлигини билдириб ўтган.

Қ.Б га нисбатан юритилган жиноят иши тарафларнинг ярашилганлиги муносабати билан тугатилди.

Йўл транспорт ҳодисалари натижасида баъзилар жисмонан баъзилар руҳан мажруҳ бўлиб қоладилар, йўлдаги ҳар бир ҳодиса ўз-ўзидан содир бўлиб қолмайди, буларнинг асосий сабабчилари йўл қоидасини билмайдиган унга амал қилмайдиган йўловчилар ва ҳайдовчилардир.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг судьяси                                       Ш.Қодиров

Related Articles

Back to top button