Бу қизиқ
Сурхондарёда параспорт ривожланиш босқичида
Термизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси вилоят ҳудудий бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида паралимпия мусобақасига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этган тадбирда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи З.Тўраев ва бошқалар мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бор юртдошларимизга кўрсатилаётган эътибор ҳақида атрофлича сўз юритди.
Ногиронлиги бўлган инсонларнинг саломатлигини тиклаши, спорт билан шуғулланиши учун катта имкониятлар яратилаётгани тўғрисида фикр алмашилди.