Бу қизиқ

МИБ фуқароларнинг 525.000 сўмлик пулига ундирув қарата олмайдиган бўлади

Президентнинг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб қарздор бўлган фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади.

Бунда;

Даромадларнинг кафолатланган энг кам миқдори фуқароларнинг қарздорликлари бўйича пул маблағларини ундиришда қўлланилади ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмига мос келади;

Фуқаронинг банк ҳисобварақларидан, жумладан банк карталаридан ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорлик бўйича пул маблағларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидаги маблағлари ҳисобидан ушлаб қолиш (ҳисобдан чиқариш) таъқиқланади.

2024 йил 1 майдан бошлаб фуқаролар оладиган даромади, шу жумладан, иш ҳақи, пенсия, нафақа ва бошқа тўловларининг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 050 000 сўм)нинг ярмига тенг қисмига ва ундан камига ундирув қаратилмайди.

Яъни, МИБ ходимлари мисол учун фуқароларнинг банк картасида ёки банк ҳисобида 1 млн. сўм бўлса, шу сумманинг 525.000 сўми (МХТЭКМнинг ярми)га тега олмайди. Бунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори бир ой учун белгиланганини ҳам унутмайлик.

Related Articles

Back to top button