Бу қизиқ

Оиладаги зўравонлик ва бунинг учун жавобгарлик асослари

Оиладаги зўравонликнинг олдини олиш мақсадида 2019 йил
2 сентябрда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган бўлиб, унда “жинсий зўравонлик”, “жисмоний зўравонлик”, “иқтисодий зўравонлик”, “психологик зўравонлик”, “тазйиқ”, “ҳимоя ордери” тушунчалари белгилаб берилган

(3-модда).

Қонуннинг 4-моддасига кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни содир

этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда

ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш;

  • махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали текин ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш;
  • ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисида талаб билан мурожаат

қилиш, ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда эса, уларни бу ҳақда хабардор

қилиш;

  • содир этилган тазйиқ ва зўравонликдан унга етказилган моддий зарарнинг ўрнини

қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиш, шунингдек, давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Зўравонликдан жабрланувчи хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланишига сабаб бўладиган тазйиқ ва зўравонликдан давлат ҳимоясини таъминлайдиган махсус ҳужжат – ҳимоя ордерини олиш ҳуқуқига эга.

Ҳозирда олдинги йилдагиларга нисбатан хотин-қизларга нисбатан зўравонлик намоён бўлишининг кўпайган, иккинчи томондан эса, ИИВ ходимлари томонидан оилада зўравонлик ҳолатларининг намоён бўлишининг олдини олишидан далолат беради. Ички ишлар вазирлигининг 2020–2021 йиллар учун ҳимоя ордерлари бўйича расмий маълумотларига кўра, ҳимоя ордерларини бериш учун тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг мос равишда 5071 ва 21947 та аризаси асос бўлган. Ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш чоғида Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари аниқланса, иш материаллари тажовузкорни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилади.

Агар зўравонлик факти мавжуд бўлса, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг бошпана бериш тўғрисидаги талабига биноан махсус марказларда ўттиз кунгача бўлган муддатга жойлаштириш таъминланади ва зарурат туғилганда бу муддат узайтирилиши мумкин. Зўравонликдан жабрланувчи махсус марказга жойлаштирилган тақдирда, унинг иш жойи сақлаб қолинади, марказда ўтказган вақт дарсларни ўтказиб юбориш муносабати билан таълим муассасасидан ҳайдаш учун асос бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида инсоннинг ҳаётига, соғлиғига ва жинсий эркинликка тажовуз қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган, бироқ унга оиладаги зўравонлик киритилмаган. Одатда, маиший зўравонлик тўғрисидаги ишлар жабрланувчиларнинг шикояти бўйича қўзғатилиши мумкин, яъни, улар хусусий айблов ихтиёридадир. Шу муносабат билан маиший зўравонликдан жабрланувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида давлат зўравонликдан жабрланувчини моддий зарар ва маънавий зиённи қоплаш тўғрисидаги даъво бўйича давлат божи тўлашдан озод этди.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 325-моддасида фақат айбдорни жавобгарликка тортишни сўраб жабрланувчи берган шикоят аризаси асосида иш юритиш қўзғатиладиган саломатлик, жинсий эркинликка қарши, никоҳга киришга мажбурлаш ёки никоҳга тўсқинлик қилиш, туҳмат ва ҳақорат қилиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши бир қатор жиноятлар санаб ўтилган. Мазкур моддада жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, айбланувчига қарам бўлганлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда прокурор жабрланувчининг шикоятисиз ҳам жиноят ишини қўзғатиши шарт эканлиги назарда тутилган.

Ўзбекистон Жиноят кодексида ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш (103-модда); ўзини ўзи ўлдиришга ундаш (1031-модда); қасддан баданга шикаст етказиш (104–105, 109-моддалар); қийнаш (110-модда); ўлдириш ёки зўрлик ишлаш билан қўрқитиш (112-модда); номусга тегиш (118-модда); жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-модда); аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга

тегишига тўсқинлик қилиш (136-модда); туҳмат (139-модда); ҳақорат қилиш (140-модда); фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш
(141-модда) учун жазо назарда тутилган.

Одатда, маиший зўравонлик содир этган шахслар юқоридаги моддалар бўйича жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Шуни назарда тутиш керакки, жабрланувчининг зўравонликка дучор бўлиши давом этаверганда ва у ҳокимият органларига ишонмай қолганда, зўравон жазосиз қолаверганда жамиятда оиладаги зўравонлик жиноят эмас, деган фикр пайдо бўлади. Бундай амалиёт ўзгартирилиши керак.

Сурхондарё вилоят суди судья катта ёрдамчиси

Ж.Х.Примов

Related Articles

Back to top button