Бу қизиқ

Фуқаролик ишлари бӯйича Сариосиё туманларо суди судьялари Сариосиё туман 1-сон мактаби ӯқитувчи ва юқори синф ӯқувчилари билан давра суҳбати ӯтказдилар

Жорий йилнинг 2 декабр куни Сариосиё туман 1-сон умумий ӯрта таълим мактабида ӯқитувчи ва юқори синф ӯқувчилари иштирокида, Фуқаролик ишлари бӯйича Сариосиё туманларо суди раиси Номозов Музаффар Эргашович ва судья Туранов Қаҳрамон Холназаровичлар Ўзбекистон Республикаси президентининг 2023 йил 16 ноябрдаги “Ўзбекистон республикаси Конститутцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги Фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 20 ноябрь кунидаги 14-110-23-сонли Конститутцияси байрамига таёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақидаги Дастурининг 4,9,16 ва 22-бандларини ижроси юзасидан давра суҳбати ӯтказилди.

Семинардан кўзланган мақсад ӯқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб беришдан иборат бўлиб, барчага бирдек дахлдор меъёрларни жамлаган Конституция байрамига тайёргарлик кӯриш ва уни тантанали равишда нишонлаш кун тартибининг асосий мавзуси бўлди.

Зеро, бошқарувда Конституциявий нормаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш, уларни давлат хизматчисининг ҳар кунлик фаолиятига татбиқ этиш, пировардида «инсон қадри» тамойили асосида халққа хизмат кўрсатишнинг сифат даражасини оширишга хизмат қилади.

Хусусан, янги таҳрирдаги Конституцияда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланиб, инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этишга қаратилган нормаларнинг белгиланганлиги, инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши тўғрисида тушунчалар берди.

Тадбирда судьялар мактаб раҳбариятига ушбу Фармойишга кўрсатилган талабларга кўра:
Конституциямиз мазмун-моҳияти ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг асосий устувор йўналишлари доирасида белгиланган туб ислоҳотлар ҳақида маҳаллалар, таълим ва меҳнат жамоаларида маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;

сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва ролини ёритиш;

«Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!» деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб бериш;

мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш;

Туман ва шаҳар марказларида (Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб «Конституция кўчаси»ни ташкил этиш, унда:

Конституциянинг яратилиши, такомиллаштириш босқичларини ифода этадиган «Конституция тарихи» бурчаги ва фотокўргазмасини ташкил этиш;

Конституцияни ўргатиш бўйича замонавий методика асосида тайёрланган дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётлар кўргазмасини ташкил этиш;

конституциявий ҳуқуқлар бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бурчакларини ташкил этиш ва уларга кўргазмали материалларни жойлаштириш;

болалар ва ёшларга Конституцияда белгиланган нормаларнинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи кўргазмали материаллар бурчагини ташкил этиш;

«Конституция кўчаси»ни тарғибот ва кўргазмали баннерлар билан безатиш;

Конституцияга оид турли кўнгилочар тадбирлар, куиз ва челленжлар ташкил этиш, фуқароларнинг Конституцияга оид билимларини синовдан ўтказиш бўйича викторина лойиҳасини амалга ошириш, ғолиб фуқароларни Конституция китоби, Конституция рамзи туширилган маҳсулотлар билан тақдирлаш.
Марказий ва ҳудудий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида (газета ва журналларда):

1) Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили эканини тарғиб этиш, шу мавзуда телемулоқотлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш;

2) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган алоҳида рукнлар ташкил этиш, ҳуқуқий журналларнинг махсус сонларини чоп этиш.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Адвокатлар палатаси, шунингдек, «юриспруденция» таълим йўналиши мавжуд бўлган олий таълим муассасалари ходимлари иштирокида республика «Заковат» интеллектуал турнирини ташкил этиш.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида, маҳаллий ҳокимликларда, умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида, маҳаллаларда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат ташкилотларида «Менинг Конституциям 31 ёшда» шиори остида «Менинг Конституциям ва давлат тилим» мавзусида оммавий умумреспублика диктантини ташкил этиш.

«Конституция ҳафталиги»да умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини ўтказиш, каби топшириқларни амалга оширишимизни алоҳида тақидлаб ўтдилар.

Фуқаролик ишлари бӯйича Сариосиё туманларо суди

судьяси: Туранов Қаҳрамон Холназарович

Related Articles

Back to top button