Маданият

ОДАМ САВДОСИ

Бутун дунё халқлари тараққиётнинг юксак марраларига эришаётган бўлиб, бу ютуқлар техника, илм-фан, халқаро хавфсизликни таъминлаш масалалари каби кўплаб йўналишларда намоён бўлмоқда.

Бироқ, инсоният қўлга киритган кўплаб ютуқлари сингари бартараф этиш зарур бўлган гиёҳвандлик, экстремизм, халқаро терроризм, одам савдоси, уюшган жиноятчилик каби глобал муаммоларга ҳам тўқнаш келмоқда.

Дунё бўйлаб беқиёс кенг қамровли фаолият, тегишли тарғибот-ташвиқотлар олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар “замонавий қуллик”, яъни одам савдоси қурбонига айланиб қолаётганлиги ачинарли ҳолат ҳисобланади.

Республикамизда ҳам ушбу жиноий ҳаракатлар қурбонига айланган фуқаролар мавжуд бўлиб, давлатнинг олий бошқарув органлари томонидан бу иллат билан курашишни таъминлаш бўйича қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни,
қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар учун қатор моддаларда жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Хусусан, Кодекснинг 135-моддасида одам савдоси жинояти учун, 137-моддасида одам ўғрилаш, 138-моддасида зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш жиноятлари учун жазо санкциялари   қўлланилиши белгиланган.

Бундан ташқари, бу иллат билан курашишни тизимли тартибга солиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, Ушбу Қонуннинга ҳамиятли тарафи шундаки, қонун одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш билан бир қаторда, унда қарши курашишни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва ташкилотларнинг ваколатлари ва вазифалари аниқ кўрсатиб берилган.

Зеро, одам савдоси, унинг инсоний ҳуқуқ ва эркинликларини ғайриқонуний ва ғайри ахлоқий равишда айнан инсон томонидан камситилиши, йўққа чиқарилиши – кечириб бўлмас жиноятдир!

Сурхондарё вилоят суди

Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси              М.Маликов

Related Articles

Back to top button