Қонун устуворлиги – ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси ва янги Қонунларнининг моҳияти

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида қайд этилганидек, Ўзбекистон халқи ўзининг олдига ҳуқуқий, демократик давлат барпо этиш мақсадини қўйган. Бу тамойил мамлакатимиз ривожланишининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, унинг моҳияти ва амалий аҳамияти замонавий давлатчиликнинг барча соҳаларида яққол намоён бўлмоқда.
Ҳуқуқий давлатнинг муҳим ва ажралмас белгиси бу – қонун устуворлигидир. Қонун устуворлиги деганда жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида қонун нормаларининг биринчи даражали аҳамиятга эга бўлиши тушунилади. Бу принципнинг амал қилиши учун қуйидаги шартлар зарур:
1. Ҳуқуқий базанинг мукаммаллиги ва аниқлиги – мамлакатда қабул қилинаётган барча қонунлар аниқ, тушунарли ва ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қодир бўлиши керак.
2. Ҳамма учун тенглик – давлат органлари, мансабдор шахслар, фуқаролар ва юридик шахслар қонун олдида тенг бўлиши шарт.
3. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги – судлар фақат қонун ва виждонга асосланиб қарор қабул қилиши лозим, уларнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
4. Қонунларнинг ижросини таъминлаш – қабул қилинган қонунлар амалда тўлиқ бажарилиши ва жамият ҳаётида ўз аксини топиши зарур.
Қонун устуворлиги инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади, фуқароларнинг давлат органларига ишончини мустаҳкамлайди, тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яхшилайди.
Шу маънода, Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, янги қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниши, жамоатчиликнинг қонун ижодкорлиги жараёнларида фаол иштирок этиши мамлакатда қонун устуворлигига таянган ҳақиқий ҳуқуқий давлат барпо этишга хизмат қилмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича
Сариосиё туманлараро судининг судяси
Туранов Қаҳрамон Холназарович



