Маданият

Қонуний никоҳда бўлган эр-хотиннинг бир-бирига таъминот бериш тартиби белгиланди

(суд очерки)

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддасининг 3-қисмига кўра, оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади деб белгиланди.

Даъвогар Н.Қ судга ариза билан мурожат қилиб,  жавобгар О.А билан 2011 йил 27 сентябрь куни қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан уч ёшга тўлмаган 2022 йил 15 октябрь куни туғилган О.Т исмли фарзанди борлигини, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли бирга яшамаётганликларини, жавобгар фарзандига моддий ёрдам бермаслигини, моддий жиҳатдан қийналганлигини, фарзанди тарбияси билан банд бўлиб ишламаётганлигини билдириб, аризани қаноатлантириб беришни сўраган.

Аниқланишича, О.А ва Н.Қ лар 2011 йил 27 сентябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб, оила қуришган ва биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари бор.

Ўзаро келишмовчиликлар сабабли тарафлар бугунги кунда бирга яшамайди ва умумий рўзғор юритмайди. Жавобгар О.А оиласининг таъминоти учун моддий ёрдам кўрсатмаганлиги боис, даъвогар судга мурожаат қилган.

Ўзбекистон РеспубликасиКонституциясининг 77-моддасига кўра, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 117-моддасига кўра, эр-хотинбир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Бундай ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин, шунингдек хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида, ўртадаги ногирон бола ўн саккиз ёшга тўлгунча ёки болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган ўртадаги болага қараган ёрдамга муҳтож эр (хотин) ёрдам беришга қодир бўлган хотин (эр)дан суд тартибида таъминот (алимент) олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.

Шунга кўра суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини эътиборга олиб, иш ҳолатидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириб, жавобгар О.Адан даъвогар Н.Қнинг фойдасига 2022 йил 15 октябрь куни туғилган Б.Т исмли фарзанди уч ёшга тўлгунига қадар унинг моддий таъминоти учун ҳар ойда 2023 йил 19 август кунидан бошлаб ҳар ойда қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида алимент ундириб бориш белгиланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё

 туманлараро судининг

 судьяси          Қ.Х.Туранов

 

Related Articles

Back to top button