Бу қизиқ

ЕР МАЙДОНЛАРНИ ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИШ ОҚИБАТЛАРИ

Ўзбекистон Республикасининг 16.08.2021-йилдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-708-сонли Қонунидан келиб чиқиб ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари бир қанчани ташкил этмоқда.

Фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлар учун жиноий ва маъмурий жарималар белгиланган.

Жумладан;

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг
229¹-моддасига асосан;

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса;

— Базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш;

— Базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Биринчи марта жиноят содир этган шахсга нисбатан, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-моддаси (3-қисми)га асосан;

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш:

Фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари;

Мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман суди девонхона мудири  З.Абдимуратов

Related Articles

Back to top button