Бу қизиқ

Ҳимоя позициялари

Ҳимояга тайёрланиш ва уни суд мажлисида олиб бориш ижодий жараён бўлиб, улар кетма-кет босқичлардан иборат. Жумладан, иш билан танишиш ва мавжуд материалларни таҳлил этиш иш юритув ҳужжатларини тузиш ва иш материалларидан кўчирмалар олиш; иш бўйича ҳимоя тактикасини ишлаб чиқиш; ҳимоядаги шахс билан холи суҳбатлашиш; суд мажлисидаги ҳимоя усулини ишлаб чиқиш; ҳимоя нутқи режасини ва тезисларини ишлаб чиқиш лозим бўлади. Юқоридаги барча ҳимоя босқичларининг ҳар бир ўз ўрнида ва уларга алоҳида ёндашувни талаб қилади.

Ҳимоя позициясига амалий назар билан қараганимизда, уни бўлиб ўтган воқеани ҳимоясидаги шахснинг манфаатларига мақбул тарзда ифодалаш эканлигини англаш мумкин. Ҳимоя позициясини танлаш бунда айбланувчининг сўроқ баённомасида айбини у ихтиёри билан айбномага бўлган муносабати, яъни тўлиқ тан олмайман, қисман тан оламан, тўлиқ тан оламан ёки айбномага бўлган муносабатни ифодалашдан бош тортаман деб билдиришига қараб, ҳимоя позицияси белгиланади. Жумладан, айбсиз, қисман айбдор, тўлиқ айбдор, сукут сақлаш каби ҳимоя позициялари тайёрланади.

Айбдорлик позицияси: Ҳимоядаги шахс ўзини айбдор деб тан олмаса, ҳимоя уни ҳеч қачон айбдорлигини тан олишига қаратилган. Ҳимоя позициясида туриши мумкин эмас. Айбсизлик позициясининг ҳуқуқий томонлари, яни иш бўйича жиноий ҳодисанинг юз бермаганлиги, қилмишда жиноят таркибининг йўқлиги, ихтиёрий равишда жиноят қилишдан қайтиш, айблаш учун айбнинг исбот топмаганлиги каби ҳолатларга алоҳида урғу бериш лозим. Ушбу айбсизлик позицияларининг барчаси тақиб қилишнинг тўхтатиши ва оқлаш учун етарли ҳисобланади. Агар уларнинг фуқаролик муомалада ҳуқуқий оқибатлари бўлса, унда фуқаролик даъвоси киритилган жиноятда, айбнинг исбот топмаганлигида туриб олинади.

Қисман айбдорлик позициясида эса мижоз ўзига нисбатан эълон қилинган айбни тўлиқ ёки қисман тан олинганида ҳимоячи

  • айбноманинг квалификациясига эмас, балки унинг ҳажмига нисбатан эътибор қилиши;
  • эълон қилинган айбдаги фактларни тан олиб уларнинг ҳуқуқий баҳосига эътироз билдириши;
  • айбномадаги баён этилган малумотлар билан рози эмаслигини билдириш лозим.

Мижоз айбловдаги далилларни нотўғри деб эътироз билдирса? Яъни олдиндан тил бириктирмаганлиги, жиноят содир этиш мақсадида учрашмаганлиги балки, тасодифий учрашилганлиги;

-Айбловдаги бўлган воқеа ёритилмаганлиги М:номусга тегиш бўйича ишда жабрланувчининг ўзи уни уйига таклиф этганлиги яъни ихтиёрий равишда жинсий алоқада бўлганлиги, лекин унга уйланишдан бош тортганлиги сабаб милицияга ариза берганлиги тўғрисидаги фикрлар қисман айбдорликнинг ҳимоя позициясида қўлланилиши лозим.

Қисман айбдорликни ҳуқуқий позицияси қуйдагилардан иборат:

  • айбловдан иборат алоҳида эпизодларни чиқариб ташлаш;
  • етказилган деб белгиланган зарар ҳажмини камайтириш;
  • айбланувчи содир этган ҳаракатларини ЖК бошқа моддалари бўйича ёки шу моддаларни бошқа қисми билан квалификация қилиш;
  • жабрланувчининг хулқ-атворини иғво сифатида тан олиши;
  • жазони енгиллаштирадиган ва фавқулотдаги ҳолатларни тан олиши каби ҳуқуқий позицияларни қўллашни сўраш лозим.

Айбига тўлиқ иқрор бўлиш позицияси бўлган мижозни ҳимоя қилишда ҳимоячи унинг айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни излаб топишга ҳаракат қилиши лозим. М:мижознинг ақли расолигини текшириб кўриш, қилмиш содир этган вақтда у сурункали руҳий касаллиги, руҳий ҳолатини вақтинчалик бузилмаганлигини ўрганиб чиқиб, психологик ҳимоя усулини олиб бориши керак.

Хусусан;

  • жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларга эътироз қилиши;
  • айбланувчининг ҳулқ-атвори ва шахсиятини баҳолаш;
  • жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар борлиги ва фавқулодда ҳолатларни тан олинишига эришиши каби.

Сукут сақлаш позицияси-бу ҳимоядаги шахс айбловга бўлган муносабатни ҳеч қандай ифодаламаса ёки тергов ҳаракатларида иштирок этишни хоҳламаса кўрсатмалар беришдан бош тортса, адвокат ҳам ҳимоясидаги шахснинг айби суд томонидан исбот қилингунга қадар уни айбсиз деб билиб, айбсизлик презумпциясида туриши лозим. Адвокат бу конституциявий ҳуқуқни амалга оширишга ёрдам бериб, мижозини айбсиз эканлигини тасдиқловчи далилларни излаб топиш ҳаракатида бўлиши керак.

Ҳимоя позициясини қисқа талқин этилиши ижобий натижа бериши мумкин. Керакли талқинни танлаш вақтида фақат жуда муҳим, зарур ва асосий нарсаларга эътибор қаратилса мақсадга мувофиқ бўлур эди.

 

Сурхондарё вилоят суди судья катта ёрдамчиси

Ж.Х.Примов

Related Articles

Back to top button