Бола пули нега тушмади ёки тушмаяпти?
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга иккинчи илова қилиб келтирилган схемага кўра, болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари АТ «Халқ банки» нинг бўлимлари томонидан тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5-санасидан 27-санасига қадар олувчиларга етказиб берилиши кераклиги кўрсатилган.
Болалар нафақаси 12 ой муддатга, моддий ёрдам эса 6 ой муддатга тайинланади. Сиз биринчи навбатда манашу муддатга эътибор беринг. Агар Сизда бу муддат етиб келган бўлса ва қайта хужжат тайёрлаб топширмаган бўлсангиз Сизга болалар нафақаси тўланмаслиги табиий ҳолат. Агар муддат етиб келмаган бўлса, унда бу нотабиий ҳолат.
Сабаби бугун 31 июль. Юқоридаги ижтимоий нафақаларнинг тўланиши керак бўлган охирги муддатдан хам 4 кун ўтди. Демак, ўзингиз яшаб келаётган ҳудуддаги Ҳалқ банкидан ҳабар олинг ва уларга Ҳукуматнинг 654-сон қарори борлигини эслатиб қўйиш керак.