Қотил эрнинг қўлидан омон қолган аёл

Йиллар мобайнида бўлиб келаётган оилавий жанжалларнинг оқибати қотилликка қўл уриш билан якунланди.
Т.Темиров 2022 йил 3 июль куни соат 07:20 ларда яшаш хонадони яъни Сариосиё тумани “Озодлик” маҳалласидан уйғониб, соат 08:30ларда турмуш ўртоғи С.Санаевага соқол олиб ювиниш учун иссиқ сув тайёрлаб беришини айтганида, турмуш ўртоғи С.Санаевага иссиқ сувни ўз вақтида тайёрлаб бермаганлиги сабабли у билан ўзаро тортишиб жанжаллашиб қолиб, уни турли қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб, яшаш уйи ошхонасига кириб ошхона пичоғини олиб чиқиб, турмуш ўртоғи С.Санаевага ўтирган уйга кириб, қизи Баҳоранинг кўз ўнгида турмуш ўртоғи С.Санаевага тан жарохати етказиш орқали вояга етмаган Баҳорага кучли изтироб бераётганлигини ва С.Санаевага қаттиқ азоб-уқубат етказаётганини онгли равишда англаган ҳолда С.Санаевани қасддан ўта шафқатсизлик билан ўлдириш мақсадида қўлидаги ошхона пичоғи билан танасининг турли жойларига 7 маротаба санчиб олганида, пичоқ С.Санаеванинг танасига санчилиб қолиши, унинг фаол қаршилиги, вояга етмаган қизи Баҳоранинг жанжалга аралашиши ва ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида жиноий ҳаракатини охирига етказа олмаган.
Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг 2023 йил 6 августдаги ҳукмига кўра, Т.Темировга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция интснациясининг 2022 йил 6 ноябрь кунидаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолган.
Қилаётган ишининг қандай оғир оқибатларга олиб келишини инсон англаб, жаҳлини тийиб, фарзандларининг онаси, жуфти ҳалоли эканини яна бир бор ўйлаб иш қилганида балки, ушбу шахснинг умри панжара ортида ўтмасмиди.
Сурхондарё вилоят судининг
судья катта ёрдамчиси
М.Йўлдошева




