Hodisalar

Ҳуқуқбузар меҳмонлар

2023 йилнинг 9 май куни “Гулбаҳор” чегара божхона постига қўшни Тожикистондан кириб келган Ш.И. ва Ш.Х.нинг юклари божхона назоратидан ўтказилганда, уларнинг юклари орасидаги уяли алоқа воситалари шубҳали тарзда акс этди.

Шундан сўнг, тожикистонлик фуқароларнинг уяли алоқа воситалари бирма-бир кўздан кечирилганда Ш.И.нинг қўл телефони хотирасида диний мазмундаги 26 та видео лавҳалар борлиги, “Телеграм” мессенжерида диний мавзуга ихтисослашган 28 та гуруҳ ва каналларга аъзо бўлганлиги, ўз аккаунти орқали ушбу материалларни бошқаларга ҳам тарқатиб келганлиги, Ш.Х.нинг қўл телефонида эса “Телеграм” мессенжери орқали “Шерали” номли контактдан диний мазмундаги 5 дона диний мазмундаги материаллар ташланганлиги аниқланди.

Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, мазкур диний мазмундаги материаллар миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб этмаслиги, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилмаганлиги, бироқ уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги тасдиқланди.

Суд қонунбузар меҳмонларнинг ўз айбига иқрорлиги ва қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароити ва чет эл фуқароси эканлигини енгиллаштирувчи ҳолат деб баҳолаб, МЖтКнинг 21-моддасини қўллаган ҳолда уларни жавобгарликдан озод этишни лозим топди. Иш бўйича ашёвий далил тариқасида олинган телефон аппаратлари мусодара қилиниб, давлат эгалигига ўтказилди.

Related Articles

Back to top button