Бу қизиқ

Алиментга оид қонунчилик ва амалиёт

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси М.Хакимов, Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими бошлиғи ўринбосари О.Хўжаев, Шўрчи тумани “Оқкамар” маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар фаоллари иштирокида туманнинг“Оқкамар” маҳалласида фуқаролар иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-829-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтирилиб, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик маъмурий жавобгарликга тортилишига сабаб бўлиши, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин икки ойдан ортиқ муддатда моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаган тақдирда жиноий жавобгарликга тортилишига сабаб бўлиши, ушбу ҳукуқбузарликнинг ва жиноятнинг олдини олиш юзасидан тегишли маълумотлар ва мисоллар келтириб, бу борада доимий равишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари шу ернинг ўзида Сайёр суд мажлиси ўтказилиб вояга етмаган фарзандлари учун алимент қарзларини тўламаётган шахслар кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Маъмури жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилган шахсларга оид 2 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги  иши кўриб чиқилди.

Суд жараёнида иши кўрилган оталар фарзанди олдидаги бурчларини адо этмасдан, ўз вақтида тўланиши лозим бўлган алимент пулларини қасдан тўламай, бўйин товлаб келган.

Суд жараёнида кўрилган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, уларга нисбатдан тегишли жазо тайинланди.

М.Хакимов,

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси

Related Articles

Back to top button