Бу қизиқ
Субсидия орқали уй олмоқчи бўлган оилаларнинг ойлик даромади қанча бўлиши керак?
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 2,7 баравари (2.646.000 сўм)дан 8 баравари (7 840.000 сўм)гача;
Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (2.646.000 сўм)дан 9,2 баравари (9.016.000 сўм)гача бўлиши талаб этилади.
Агар субсидия орқали уй олмоқчи бўлган шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 2.646.000 сўмдан кам бўлса, уларнинг субсидия учун топширган аризаси шу сабабга кўра рад этилади.