Маданият

Оилавий зўравонлик учун жавобгарлик белгиланди

Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун (ЎРҚ–829-сон, 11.04.2023 йил) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра:

18 ёшга тўлмаган шахсларни, яқин қариндош, собиқ хотин, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахс ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Мазкур жиноят 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Оилавий (маиший) зўравонлик учун жавобгарлик киритилди. Унга кўра, хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғорда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга шахсга нисбатан:

— мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш;

— мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш;

— уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, мазкур ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жарима ёки 160 соатдан 300 соатгачамажбурийжамоатишлариёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Юқоридаги шахсларни дўппослаш, тан жароҳати етказиш етказилган жароҳатдан келиб чиққан ҳолда оғирлаштирувчи ҳолатларни келтириб чиқарса, хусусан:

– соғлиқнинг узоқ вақт (камида 21 кун, аммо 4 ойдан кўп бўлмаган даврда) ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг 10 фоизидан 33 фоизигача йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш содир этилса, 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Жумладан:

— 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик учун – 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;

— 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш – 2 йилдан 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шунингдек, шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Мазкур жиноят оғирлаштирувчи ҳолатларда 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилганлар жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинмайди

Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун (ЎРҚ–829-сон, 11.04.2023 йил) Президент томонидан имзоланди.

Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

Вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотлар билан муомала қилиш вояга етмаган шахс иштирокида қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналар ташкил этиш жиноятлари жиноятга тайёрганлик ёки суиқасд босқичида тўхтатилганда, мазкур жиноятлар учун жазо тайинлашда енгиллик берилмайди.

Қуйидаги жиноятларни содирэтганларга жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилмайди:

— 18 ёшга тўлмага нжабрланувчи номусига тегиш ва уни жинсий алоқага мажбур этиш билан боғлиқ жиноятлар;

— 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа ёки унга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш;

— вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотлар билан муомала қилиш;

— вояга етмаган шахс иштирокида қўшмачилик қилиш, фоҳишахона ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар.

Аёлни ҳомиласини сунъий туширишга мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилиб, жарима миқдори БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригачаёки 3 йилдан 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланаши белгиланди.

Илгари БҲМнинг 50 бараваригача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари назарда тутилган.

Номусга тегиш (118-модда) ва жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-модда) жиноятлари учун жавобгарлик 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди. Илгари 3 йилдан 7 йилгача эди.

Шунингдек, мазкур жиноятлар ногиронлиги бўлган шахсларга, собиқ хотинига, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилиши, жабрланувчига қараб туриш юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасанинг ходими томонидан содир этилиши жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат деб топилиши назарда тутилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман суди раиси                          Музафар Абдуллаевич Хакимов

Related Articles

Back to top button