Бу қизиқ

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1067-сонли Қонуни хусусида

Кейинги йилларда Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Жумладан, 2025 йил 9 июн кунидаги ЎРҚ-1067-сонли Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонуни суд орқали ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилишида катта аҳамиятга эга.

Ушбу Қонун янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг сўзсиз ва тўлиқ амалга оширилишини, одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларининг тўғридан-тўғри қўлланилишини таъминлашга ҳамда давлат органларининг фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйишга хизмат қилади.

Шу Қонуннинг 1-моддаси билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига қуйидаги  ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

23-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак. Шунингдек қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас»;

Қонуннинг 2-моддаси билан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги ЎРҚ-427-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

1) 5-модданинг:

иккинчи — бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан сайланади.

Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Кенгаш раиси, раис ўринбосари этиб сайланиши мумкин эмас.

Кенгашнинг ўн бир нафар аъзоси судьялар орасидан сайланади. Кенгашнинг ушбу аъзоларидан бир нафари Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари орасидан сайланади.

Кенгашнинг котиби ва етти нафар аъзоси фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан сайланади»;

олтинчи қисмидаги «тасдиқланган» деган сўз «сайланган» деган сўз билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги «тасдиқланган» деган сўз «сайланган» деган сўз билан алмаштирилсин;

Ундан ташқари 2025 йил 9 июн кунидаги ЎРҚ-1067-сонли Қонун билан суд ҳуқуқ тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ва ушбу Қонун мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга, суд ишлари юритилишини такомиллаштиришга, шунингдек фуқароларнинг ва тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришда ўз самарасини беради.

Жиноят ишлари бўйича

Термиз туман судининг тергов судьяси

О. Абдурасулов

Related Articles

Back to top button