Бу қизиқ

ГАЗ БАЛЛОН ПАНД БЕРДИ…

Яқинда телеканал орқали бир даҳшатли воқеани кўрсатишди. Машинадаги газ баллони ёрилиб, портлаб, ҳалиги энгил машина бир сиқим металга айланиб, ичидагилар ҳаётдан кўз юмганлиги тўғрисидаги хабарни.

Рухсат берилмаган газ баллонлари билан юрганлар кам дейсизми? Ёки йўқми? Шоли курмаксиз бўлмаганидек, одамларимиз орасида ҳам лоқайдлари, беписандлари ҳам кам эмас.

Яхшиямки йўл патрол хизмати ходимлари доимо сергак турганликлари сабабли ҳам бундай нохушликлар олди олинаётир.

Яқинда ЙПХ инспектори томонидан “Олтинсой” ҳудудида ўтказилган тадбирда “визиллаб” келаётган “ВАЗ”ни тўхтатиб текшириб  кўрганда,газ баллони мутлақо яроқсиз эканлиги аниқланди. Машина эгаси Нормумин Қўчқоровдан (исм фамилиялар ўзгартирилган) ҳужжатларини сўраганда, ҳужжатсиз ҳайдаб юрганлиги маълум бўлди. Нормумин ўзини инспектордан олиб қочиши шубҳали кўринди. Уни яқинига борганда спиртли ичимликни ҳиди шундай анқиб турибди.

Биргина газ балонга нуқсони бор деб тўхтатилган “ВАЗ”ни эгаси Нормумин Қўчқоров ҳужжатсиз, буни устига етмагандай “ғирт” бўлиб машина бошқариб юрганлиги боис керакли жойга олиб боришди.

Керакли ҳужжатлар тўлғазилди. Ҳужжат тахлами судга ҳавола қилинди. Нормумин Қўчқоров ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққач, каттагина миқдорда жарима ҳам тўлайдиган бўлди.

Комилжон Назаров

Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди раиси

Related Articles

Back to top button