“УДДАБУРОН РАҲБАР”
Бинолар ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг энг улуғи-ўқитувчиликдир. Минг афсуслар бўлсинки, айнан шу касб вакили ўз оиласига иснод келтириш билан бирга бутун маҳалла, қолаверса барча педагог ходимлар олдида айбли иш қилганини унутиш қийин бўлса керак.
Ўзлавозимини суиистеъмол қилган Ж.Холмуминов (исм-фамилияси ўзгартирилган) мансабдор шахс бўла туриб, Халқ таълими бўлимида ўзини ишни ходимларига жонкуяр раҳбар қилиб кўрсатганҳамда қирқ бир миллион сўм маблағни ўз раҳбарлик ишончини билдириб,бўлим ғазнасидан олиб чиққан. Қўштирноқ ичидаги қаҳрамон бундай катта суммани кўргач ўзининг раҳбар, педагог ва оила бошлиғи эканлигини эсдан чиқаради. Натижада ушбу маблағни ўзининг шахсий манфаатларига ишлатиб, ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган.
Судланувчи Ж.Холмуминов айбига иқрорлик билдириб, ҳақиқатдан ҳам мактаб директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келганлигини,хизмат вазифаларига мактаб фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, ўқув жараёни, меҳнат ва ижро интизомига риоя этилишини назорат қилишдан ташқари, туман Халқ таълими бўлими билан тузилган моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномага мувофиқ ўқитувчи ва техник ходимларини ойлик иш ҳақи ва бошқа тўловларини бўлим ғазначисидан олиб келиб тарқатиш ҳам киришини, ғазначидан мактаб ўқитувчи ва техник ходимларини 2018 йил ноябр ойидан қолдиқ иш ҳақларини олишга келганини айтганлигини, иш ҳақи ведомостларини берганлигини, иш ҳақларини олиш учун бўлим мудири номига ариза ёзишни айтганлигини, аризани ёзиб берганидан кейин пулларни олганлигини, пулларни олганидан кейин мактабга олиб бориб ўқитувчи ва ишчиларга тарқатмасдан қарзларига берганлигини, кейин оила аъзоларига телефон қилиб, паспортини олганлигини ва Тошкент шаҳрига кетганлигини, сўнг билет олиб Тошкент халқаро аэропорти орқали самолётда Россия Федерацияси Москва шаҳрига кетганлигини, кейин Россия Федерациясини Чита вилоятига бориб, Елена исмли танишини уйида яшаб юрганлигини ва пулларни ҳаммасини ишлатиб юборганлигини, қариндошлари телефон қилиб ўзига нисбатан қидирув эълон қилинганини айтганидан кейин поезд билан Ўзбекистонга қайтиб келган.
Бундай раҳбарларнинг ўз шахсий манфаатини 6aрча нарсалардан устун билиб, бутун жамоасига хиёнат қилишига аввало ўзининг калтафаҳмлиги сабабчи деб билсак, тўғри бўлар.
Суд томонидан ушбу раҳбарни тегишли модда билан қонуний жазоланган бўлса, биз эса уни “уддабурон раҳбар” дейиш билан чекланамиз холос. Хулоса чиқариш эса ўзингиздан.
Сурхондарёвилоят судининг
судья катта ёрдамчиси А.Саъдуллоев