Hodisalar
Расмий баёнот: Сурхондарёда ер қимирлаши тўғрисидаги хабарлар ёлғон ва асоссиздир!
Воҳа аҳолиси ўртасида айрим тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотлар сабабли ер қимирлаши, зилзила содир бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган.
Ҳурматли фуқароларимиздан ҳеч қандай ваҳимага берилмасликларини сўраган ҳолда, вилоят ҳудудида сейсмик ходисалар, ер қимирлаши ёки зилзила содир бўлиши ҳақида тарқалган хабарлар мутлақо асоссиз ва ёлғон хабар эканлигини маълум қиламиз.
Турли ғараз ниятларда аҳоли ўртасида ёлғон хабар тарқатаётганларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бундай ҳолатларни содир этганларга нисбатан жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтмоқчимиз.
Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.