Маданият

Одил судловга нисбатан фикрим ижобий тарафга ўзгарди

Мени ишим судга тушмагунча судда адолат бўлмаса керак деган фикрда эдим. Бундай фикрга келишимга сабаб ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда суд адолатли қарор чиқаролмайди деган фикрлар тинимсиз тарқатилаверганида деб ўйлайман.

Шу йил январь ойида жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судига кадастрнинг менга нисбатан жарима қўллаганидан норози бўлиб шикоят қилдим. Тўғриси давлат ташкилоти бўлган Кадастр бўлимининг қарорини суд ўз кучида қолдиради деб гумон қилгандим.

Аммо, суд раиси М.Хакимов судда ишдаги ҳужжатларни эринмай текшириб, мен келтирган далилларни ҳам битталаб кўриб чиқди. Менинг оилавий шароитим оғирлигини инобатга олди ва Кадастр агентли Шўрчи туман бўлимининг қарорини ўзгартириб, менга нисбатан тайинланган жарима миқдорини камайтирди.

Бу кутилмаган ҳодиса, яъни менинг оилада ягона боқувчи эканлигимни, оиламизда 10 нафар шахс яшашлигимизни, онамнинг нафақадалигини инобатга олиб кадастр қарорини ўзгартирганлиги менинг одил судлов тўғрисидаги салбий фикрларимни бутунлай тарқатиб юборди.

Чунки суд раиси М.Хакимовни мени биринчи маротаба қабул қилиб, менинг ҳуқуқларимни қонун бўйича ҳимоя қилиши менда Ўзбекистонда одил судлов мен каби фуқароларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга шубҳам қолмади.

Ижтимоий тармоқларда адолатли суд ҳақида ёлғон хабарларни тинимсиз тарқатаётган шахсларнинг нияти халқимизда одил судловга нисбатан ишончсизлик ва норозилик кайфиятини пайдо қилишдан иборат эканлигини тушуниб етдим.

Авваламбор, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш бўйича ўтказаётган ислоҳотлар самарасини кўрсатаётганидан беҳад хурсандмиз.

Шунингдек, Президентимизга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар Олий Кенгашига жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси М.Хакимовдек ҳалол, виждонли ва ўз касбининг етук мутахассиси бўлган судьяни юборгани учун ўзим ва оила-аъзоларим номидан ташаккур билдираман.

Сурхондарё вилоят, Шўрчи туман фуқароси

Шоймуродов Зайниддин Йўлдошевич

Related Articles

Back to top button