Эҳтиёт чоралари кучайтирилади
Туркистон вилоятининг туман ва шаҳарларида баҳорги тошқиннинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Канал ва зовурлар тозаланиб, сув ҳавзалари кузатилмоқда. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтказилган девон йиғилишида сув тошқинларининг олдини олиш чора-тадбирларнинг бориши яна бир бор муҳокама қилинди.
– Вилоятимизда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари режаси тасдиқланган. Ишлар ана шу режа асосида олиб борилиши керак. Ҳар бир сув ҳавзаси ва дарё ва кўлларни кузатиб бориш ва хавфсизлик чораларини давом эттириш керак. Энг хавфли ва ёрдамга муҳтож ҳудудларга қўшимча техникани етказиб беришни ташкил этиш зарур. Туман ва шаҳар ҳокимлари Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликни кучайтириши керак, – деди Дархан Амангелдиули.
Туркистон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари ўринбосари Е. Сарибаевнинг маълум қилишича, “Шардара” сув омборига секундига 1531 куб. метр сув тушмоқда ва сув омборидан жами 1111 куб метр сув чиқарилмоқда. Сирдарёда назорат давом этмоқда. Вилоят ҳудудларида селга қарши ишлар кучайтирилиб, муаммо назоратга олинди.
– “Қазгидромет” марказидан олинган хабарларга кўра, яқин тўрт кун ичида ёғингарчиликлар кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кундузи +12, кечаси эса +5 даражагача илийди. Шу муносабат билан вилоятимизда сел хавфи туғилиши мумкин, – деди Е.Сарибаев.
Йиғилишда туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда мутасадди раҳбарларга сел хавфи мавжуд ҳудудларда доимий навбатчилик ташкил этиш топширилди.