Назарбоев “Биринчи президент ҳақидаги” қонун бекор қилингандан кейин қандай кафолатларни сақлаб қолади?
Парламент бирданига икки ўқишда “Елбоши тўғрисида”ги қонунни бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини бир овоздан қабул қилди.
Есқораевнинг журналистларга айтишича, дахлсизликнинг барча кафолатлари собиқ президентда қолади: шахсий дахлсизлик, шаъни ва қадр-қиммати, биринчи президент мақоми. Лекин бу оила аъзоларига тааллуқли эмас.
Унга кўра, бекор қилиши кутилаётган “Биринчи президент тўғриси”даги қонунда аввал Назарбоевлар оиласи аъзоларининг мол-мулки ва банк ҳисоб рақамларига тегишли кафолатлар кўзда тутилган.
Aгар қонун қабул қилинса, бу кафолатлар тўхтатилади. Бу қонун кучга киргандан кейин Назарбоев яқинларининг ҳисобларини музлатиш мумкинми, деган саволга у: “Тегишли хулосалар чиқаришингиз мумкин”, деб жавоб берди.
Вазир, шунингдек, амалдаги “Қозоғистон Республикаси Президенти тўғрисида”ги Конституциявий қонунда собиқ президентнинг оила аъзоларига нисбатан жиноий иш қўзғатиб бўлмаслиги, уларнинг мулкига оид кафолатлар ҳам йўқлигини таъкидлади.