Маданият

ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК НАМУНАСИ

Болага меҳр эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан ҳисобланади. Мамлакатимизда болалар авлод давомчилари, келажагимиз ворислари сифатида қадрланади. Ўзбекистонда яшовчи диний эътиқоди ва миллатидан қатъи назар барча болалар мамлакатнинг катта хазинасидир.
Какайди гарнизонидаги ҳаво хужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий хаво кучлари тасарруфидаги ҳарбий қисм хизматчилари туманимиздаги 125-сонли “Нурли маскан” мактаб интернати тарбияланувчилари билан яқиндан танишиб, суҳбатлашиб уларга совғалар улашишди.
-Болаларга ғамхўрлик дунёнинг барча мамлакатларида давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланади, -дейди Хусниддин Рахматов. – “Нурли маскан” мактаб интернатида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар билан суҳбатлашиш жараёнида уларнинг санъат, адабиёт ва спортга бўлган қизиқишини, шу йўналишлардаги иқтидорига гувоҳ бўлдик.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button