Маданият

ИСЛОМ ДИНИ — ЭЗГУЛИК ДИНИ

Ислом дини халқимиз қон-қонига сингиб кетган бўлиб, туғилганимиздан то ўлимимизга қадар дин билан хамнафас бўламиз. Чақалоқ туғилганда, унинг қулоғига азон чақирилиши билан бошланган, ўғил болаларда ушбу анънана “суннат қилиш” билан давом эттирилади. Кейинчалик эса никох қураётганда “никох хутбаси” ўқитилса, хар бир инсон вафот этганда “жаноза намози” ўғилиши билан нихоясига етади. Шу сабабли хам инсоният хеч качон бирор-бир динга эътикод қилмасдан яшай олмайди. Хаттоки уша ўзини худосиз деб билувчи “атеист” деб атовчи фуқаролар хам бирон-бир нарсага эътикод қилади.

Бирок, айрим кимсалар инсоннинг нозик эътиқодидан фойдаланган холда, турли хил диний-экстремизм оқимлари ғояларини сингдиришга уриниш холатлари кўп учрамоқда. Хозирги вақтда дунё бўйича бир нечта экстремистик оқимлар хамда террористик ташкилотлар фаолият юритган холда, ўзларининг қонунга хилоф ҳаракатларини амалга ошириб келишмоқда. Улар ўз сафларига фикри тўлик шаклланмаган, ислом дини хусусида етарлича тушунчага эга бўлмаган ёшларни сафларига жалб қилишлари сир бўлмай қолди. ХХI асрда интернет тармоғи кенг ривожланганлиги сабабли ҳам ҳозирда улар ўз сафларига интернет тармоғи орқали ёшларни жалб қилиб келишмоқда. Мазкур оқим вакиллари ижтимоий тармоқлар, турли сайтлар орқали ўз сафларига фикри тўлик шаклланмаган ёшларни жалб қилиб келишмоқда. Улар ўз сафларига ёшларни жалб қилишда энг аввало ислом динини ўргатиш бахонаси остида, ёшларни онгини захарлаб, кейинчалик эса турли хил дахшатлар акс этган видеоларни юбориш орқали ўз “саф”ларини кенгайтиришмоқда. Диний-экстремистик оқим вакиллари сафларига афсуски Ўзбекистон Республикасида истиқомат  килувчи кўплаб ёшларнинг қўшилиб қолиш холатлари хам учраб турмоқда.     Бирок, улар ўзларини “ислом давлати” деб эълон қилган холда турли хил ислом динига ёт бўлган нарсаларни амалга ошириб келишмоқдаки, ушбу шахсларни “мусулмон” деб аташга хам кишининг тили бормайди.

Ислом-эзгулик дини бўлиб, “одам ўлдириш”, одамларни қўрқувга солиш қаттиқ қораланган. Ушбу оқим вакиллари эса дунёни дахшатга солган холда дунёнинг хар турли чеккаларида террорчилик ҳаракатларини амалга ошириб келишмоқда. Ислом динида ушбу ҳаракатлар қаттиқ қораланиб, бировнинг дилига озор бериш хам гунохлар қаторига киритилган.

Ислом дини азалдан халқларни бирлаштирувчи ҳамда тинчликсевар дин бўлиб, ўзаро қон-тўкишлар, уруш эълон қилиш таъкикланган. Исломда ўзга дин вакилларини хурмат қилиш, уларни эътиқодини хурмат қилиш белгилаб қўйилган.

Мустақил юртимизда хар бир фуқаронинг яхши ишлаб, ўқиши ҳамда чиройли яшаши учун кенг шароитлар яратиб берилаётганлигига қарамасдан, ушбу шароитларга ношукурчилик қилиш холатлари афсуски учраб турмоқда.

Бу каби “экстремистик оқимларга” қарши курашда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда фуқаролар хушёрликни оширишлари лозим албатта. Акс холда ушбу “бузғунчи ғоялар” неча ўнлаб баркамол ёшлар хаётига зомин бўлади. Соғлом турмуш тарзи шаклланмай, инсонийлик фазилатларидан махрум бўлади. Бундан жамият нихоятда катта зарар кўради. Нотўғри йўлга кирган шахсларни аниқлаш, ўз вақтида ушбу хиёнаткорона воқеаларнинг олдини олишда, ота-оналарининг ўз фарзандига нисбатан бўлган тарбиясига эътиборни оширадилар деган умиддамиз.

Related Articles

Back to top button