РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда «Сурхондарёнинг Шўрчи туманида мактаб болалари кўчада қолгани, хонадонлардан синфхона сифатида фойдаланаётгани айтилмоқда..» мазмунида қолдирилган хабар юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Президент Администрациясининг 2022 йил 16 августдаги 1-13606-сон кўрсатмасига кўра Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилган мактаблар, жумладан, Шўрчи тумани «Тўла” маҳалласида жойлашган 66-мактаб тугатилиб, ўқувчиларни агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабга ёки ота-оналар истагига кўра бошқа мактабларга жойлаштириш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берилган.
Президент таълим муассасалари агентлигининг 2022 йил 29 августдаги 02-02/1-3-1780/1-сонли хати орқали агентлик тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактабга тегишли ётоқхона биноси 66-умумтаълим мактабига 2024-2025-ўқув йилигача беғараз фойдаланиш учун берилган. Ҳозирда 66-умумтаълим мактабига берилган ётоқхона биносида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар ҳудудга яқин 30-, 36-умумтаълим мактабида ўқув машғулотларини олиб боришга мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари розилик билдирмади. Шу сабабли 66-умумтаълим мактаби ўқитувчилар, ўқувчилари ва ота-оналарнинг розилиги билан мактаб ёнидаги 5 та хонадоннинг 11 та хонасида тегишли масъуллар назоратида барча шароитлар яратилиб, вақтинчалик ўқув машғулотлари ташкил этилди. Бугунги кунда 66-уммумтаълим мактабида 143 нафар ўқувчига 34 нафар педагог ходимлар таълим тарбия бермоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб Шўрчи туман ҳокимининг 2022 йил 21 сентябрдаги 321-8-120-Q/21-сон қарорини «Таълим тўғрисида» ги қонун талабига мослаштириб, ётоқхона биносида таълим жараёнларини ташкил этиш учун шароитлар (ўқув хоналар, мебил жиҳозлар) яратилганидан сўнг 66-умумий ўрта таълим мактаби ташкил этилиши мумкинлигини маълум қиламиз.
Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.