Ҳайратон шаҳридаги оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди
Ҳайратон шаҳридаги оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди
Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юклари Афғонистоннинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманида оғир ижтимоий шароитда яшаётган 420 та оилага етказиб берилганлиги тўғрисида хабар (https://t.me/axborot_xizmati/15992)берган эдик.
Куни кеча Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва мамлакатимизнинг Мозори-Шарифдаги консуллиги вакиллари томонидан мазкур беғараз ёрдамнинг иккинчи босқиси доирасида 24 тоннадан иборат инсонпарварлик юклари қўшни мамлакатнинг Балх вилояти Ҳайратон шаҳрида оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга ҳам етказиб берилди.
120 та оилага мўлжалланган 8 турдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари (50 килограммдан ун, 25 килограммдан гуруч, 10 килограммдан шакар, 10 литрдан ёғ, 10 банкадан тушонка, 10 банкадан мураббо, 2 қутидан макарон, 2 қутидан лапша) Ҳайратон шаҳри маъмурияти раҳбари Халиуллоҳ Форуқий, Афғонистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида фуқароларга топширилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати