Бу қизиқ

17 ЙИЛЛИК ОРЗУИМ АМАЛГА ОШДИ

Туманимизнинг «Оқкамар» маҳалласида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Иқболиддин Кетмонов ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари М.Отахўжаев, А.Чулибаев иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Унда фуқароларнинг газ ва ичимлик суви таъминоти, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, соғлигини тиклаб олиш, имтиёзли кредит, моддий ёрдам олиш ҳамда ишга жойлашиш каби масалалар билан боғлиқ мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида соғлигини тикланишида амалий ёрдам сўраган Ҳ.Усмонова бепул шифохонага ётқизиладиган бўлди. Нодира Абдуназарованинг уй қуриб олиш учун сўраган ёрдами ҳам ижобий ҳал этилди.

Иқболиддин Кетмонов Юлдуз Саидова ҳамда Умрзоқ Мамараимовга фуқаролик паспортини топширди.
— 1994 йил оиламиз билан Тожикистон Республикасидан Шўрчи туманининг “Қораариқ” маҳалласига кўчиб келганимизда 5 ёшда бўлганман — дейди Юлдуз Саидова. —Фуқаролик паспортим бўлмаганлиги сабабли олийгоҳда таҳсил олиш ниятим ҳам ўз вақтида амалга ошмади. Аммо паспорт олишга бўлган иштиёқим, орзуларимни амалга оширишдаги иштиёқ менга тинчлик бермади. Мана, ниҳоят ниятим рўёбга чиқди. Ўзбекистоннинг чинакам фуқаросига айландим. Энди барча ҳуқуқ ҳамда эркинликлардан тўлақонли фойдалана оламан. Фуқаролик мақомига эришганим, орзуларимнинг рўёби учун хизмат қилади.
Юлдуз Саидова қувонч кўзёшлари ила фуқаролик паспортини қўлига оларкан, эшитилар-эшитилмас «Қадримни ифодаловчи бахтим, ҳаётим, эртанги куним, фахру ифтихорим” дея дарров кўксига босди.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button