Hodisalar

УЗУН ТУМАНИДАГИ «БОБОТОҒ» ДАВЛАТ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИНГ «ФАЙЗОВА» ЎРМОН БЎЛИМИ 1-АЙЛАНМА 1-КВАРТАЛИ ТЕКШИРИЛГАНДА ЎСИМЛИК ДУНЁСИГА 174.900.000 СЎМ ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

2022 йил 18 июл куни Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Сурхондарё вилояти Прокурорига юборилган расмий хатида Узун туманидаги «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалигининг «Файзова» ўрмон бўлими 1-айланма 1-квартал «Қуруқсой» массиви, «Туя ўлди» ва «Қинғирсой» сойлари ҳудудидан ўрмон фонди ерларидан махсус рухсатномасиз 1166 туп табиий ҳолда ўсган Ўзбекистон Республикасининг «Қизил китоби» га киритилган тожик кавраги илдизини ноқонуний кесиб ширасини олганлиги ҳолати аниқланганлиги ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар 174.900.000 сўмни ундириш ва жавобгарлик масаласини ҳал қилишлик сўралган.
2022 йил 14 ва 15 июл кунлари Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари, Миллий гвардия ходимлари ва «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалиги ходимлари Ш.Айматов ва Р.Холмуминовлар томонидан «Файзова» ўрмон бўлими 1-айланма 1-квартал «Қуруқсой» массиви, «Туя ўлди» ва «Қинғирсой» сойлари ҳудудидан ўрмон фонди ерларидан махсус рухсатномасиз 1166 туп табиий ҳолда ўсган Ўзбекистон Республикасининг «Қизил китоби» га киритилган тожик кавраги илдизини ноқонуний кесиб ширасини олганлиги ҳолати аниқланганлиги «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан ҳеч қандай ҳужжатлар тақдим эта олмаганлиги ва тузилган далолатномага имзо қўймасдан кетиб қолганлиги қайд этилган.
Агар тахминан 200-300 гектар каврак ўсадиган ер майдонида 1166 туп каврак ўсимлиги ноқонуний шираси йиғилиб, ўсимлик дунёсига 174.900.000 сўм зарар етказилган бўлса, «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалигининг каврак ўсадиган тахминан 25.000 гектар ерларида аҳвол қандай экан?…

Related Articles

Back to top button