Бу қизиқ
Хива Ислом дунёсининг 2024 йилдаги туризм пойтахти деб эълон қилинди
Бу ҳақдаги қарор Ислом ҳамкорлик ташкилоти вазирлар кенгашининг Боку шаҳрида ўтган XI сессиясида қабул қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, туризм соҳасини ривожлантириш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш, муқаддас қадамжоларни обод қилиш, аждодларимиз маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасидаги ишлар натижасида ва бунинг эътирофи сифатида Хива шаҳрининг номзоди БААнинг Абу-Даби, Туркиянинг Шанлиурфа, Нигериянинг Лагос, Тожикистоннинг Душанбе шаҳарлари орасида ғолиб деб топилди.