Маданият

Ҳурматли фуқаролар !

Жорий йил 1-июнь кунидан бошлаб давлат ресурслари ҳисобидан бугунги кунга қадар аҳолига тарқатилаётган ҳамда нон ишлаб чиқарувчи корхоналарга берилаётган ун маҳсулотлари очиқ бозор савдолари, яъни, биржа савдолари орқали эркин нархларда сотилиши йўлга қўйилди.

Ҳозирги кунда савдо дўконлари ва бозорларда маҳаллий 1 қоп (халта) ун нархи ўртача 250-270 минг сўмни ташкил қилади.

Биржа савдоларида 1 қоп (халта) ун ўртача 225-230 минг сўмдан сотилмоқда. Агарда унга тадбиркорнинг ҳаражатлари қўшилганда аҳолига сотиш нархи ўртача 235-240 минг сўмга тўғри келади.

Ун маҳсулотининг нархи ошиб кетишидан таҳликага тушишга ўрин йўқ, вилоятимиздаги дон корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ун маҳсулотлари ҳажми етарли.

Бир кунда биржа савдоларига 742 тонна ун қўйилмоқда. Агарда талаб ошса, қўшимча ун миқдори қўйишга заҳиралар етарли.

Агарда маҳаллангизга ун маҳсулотлари етиб бормаётган бўлса, маҳалладаги ун савдоси билан шуғулланувчи барча тадбиркорлар тўғридан-тўғри биржа савдосида иштирок этиб, ун харид қилиш мумкин.

Ун харид қилиш учун ҳар бир туманда мавжуд брокер ва трейдер корхонаси ёрдамида биржа савдосида иштирок этиш мумкин.

Савдоларда иштирок этувчи тадбиркорларнинг сони чекланмаган.
Демак, бу ўз навбатида маҳаллангизда 1 та эмас, бир нечта тадбиркор ун савдосида иштирок этиши мумкин.

Биржа савдоларида қанча кўп тадбиркор иштирок этса, ун сотуви тадбиркорлар кўпаяди.

Бу эса, битта тадбиркор барча унни сотиб олиб, ягона ун сотувчи бўлиб, унни қиммат нархларда сотишининг олдини олади.

Ҳурматли фуқаролар !

Сизларни ун нархининг ошиши туғрисидаги асосиз гап-сўзларга, ҳар қандай шов-шувларга ишонмасликка, ортиқча саросимага тушмасликка чақириб қоламиз.

Биржа садолари билан яқиндан танишиш учун туман(шаҳар)даги биржа савдосини ташкил этувчи (брокер ва трейдер)ларнинг исми, фамилияси ва телефон рақамлари мулоқат қилишларингиз учун илова этилмоқда.

Related Articles

Back to top button